31.05.2019 08:26
4864
Пирло профессионал фаолиятида ўзи бирга ишлаган энг яхши мураббийни айтди

Италия миллий жамоаси собия яримҳимоячиси Андреа Пирло футболчи сифатидаги профессионал фаолиятида ўзи бирга ишлаган мураббийлар ичида кимни энг яхшиси деб ҳисоблашини айтди.

«Конте – фаолиятимдаги энг зўр мураббий. У «Челси»да яхши ишлади – Премьер-лига ва Англия кубогида ғолиб чиқди. Эҳтимол, клуб эгаси билан муаммо келиб чиққандир, натижада ҳозир у ишидан озод.

«Челси»нинг охирги 10 йиллик тарихини қарайдиган бўлсак, бу клубда ҳаддан ташқари кўп мураббий алмашган. Бундай ҳолатда муаммо балки мураббийда эмас, клубдадир», – деган Пирлонинг сўзларини келтирмоқда Daily Mail.

Маълумот учун, Пирло ва Конте 2011-2014 йилларда «Ювентус»да, 2014-2015 йилларда Италия миллий жамоасида бирга фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте 2016-2018 йилларда «Челси»га устозлик қилган эди. У тез орада «Интер» бош мураббийи сифатида эълон қилиниши кутиляпти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар