29.05.2019 10:11
6759
Пирло «Интер» учун Моуриньодан ҳам яхшироқ мураббийни айтди

«Интер» собиқ яримҳимоячиси Андреа Пирло клуб бош мураббийи лавозимига Антонио Конте ва Жозе Моуриньодан қай бири кўпроқ мос экани ҳақида ўз фикрини айтди.

«Назаримда, Конте айниқса тузилма ва таркибдаги рақобат нуқтайи назаридан жамоага Моуриньодан кўра кўпроқ нарса бера олади.

Агар у «Интер»га келса, мухлислар футболчиларга яқинроқ бўлишади ва жамоани янада кўпроқ қўллаб-қувватлайди», – деди Пирло Sky Sport Italia`га берган интервьюсида.

Унинг қўшимча қилишича, «нерадзурри» ҳужумчиси Мауро Икарди Контенинг услубига мос тушмайди.

Маълумот учун, Антонио Конте Милан клуби билан 3 йиллик шартнома имзолаши кутиляпти. Унинг маоши солиқларни чегириб ташлаганда йилига 12 млн еврони ташкил этади.

49 ёшли мутахассис «Интер»га келгач, биринчи навбатда «Манчестер Юнайтед»дан ҳужумчи Ромелу Лукакуни сотиб олиши тахмин қилинмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар