29.05.2019 19:19
1311
«Аталанта»ни тарихда илк марта ЕЧЛга олиб чиққан Гасперини лавозимида қолиши тасдиқланди

«Аталанта» президенти Антонио Перкасси жамоа бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини ўз лавозимини қолишини тасдиқлади.

«Жан Пьеро Гасперини клубимизда қолишини мамнуният билан маълум қиламан», – деди Перкасси.

Президент, шунингдек, бундан буён меросхўр ўғли Лука клубнинг асосий жамоасига боғлиқ ишларда тобора фаолроқ иштирок эта бошлашини ҳам билдирди.

Аввалроқ Гасперини билан шартнома яна бир мавсумга узайтирилиши хабар қилинган эди.

61 ёшли мутахассис 2016 йилдан буён ҳозирги лавозимида ишламоқда. У бунга қадар «Женоа», «Палермо» ва «Интер» клубларини бошқарган, «Ювентус»нинг ёшлар жамоасига устозлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Аталанта» якунланган мавсумда А Серияда 3-ўринни қўлга киритиб, ўз тарихида илк марта ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди. Бергамоликлар клуби Италия кубогида финалгача етиб бориб, ҳал қилувчи ўйинда «Лацио»га енгилди (0:2).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар