28.05.2019 22:33
2642
«Ювентус» Дибалани қўйиб юбормоқчи эмас

«Ювентус» спорт директори Фабио Паратичи ҳужумчи Пауло Дибаланинг клубни тарк этиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Дибала – «Ювентус» футболчиси ва унга ишонамиз. Биз унинг келажагига ишонч билдириб, трансферига катта маблағ сарфлаганмиз. Бу эса жуда кўп нарсани англатади», - деб Паратичи сўзларини келтирмоқда Calciomercato.

Ўтган мавсумда Дибала «Ювентус» таркибида барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урган ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Аввалроқ, Дибаланинг Криштиану Роналду билан рақобатлаша олмаётгани туфайли, «Ювентус»ни тарк этишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар