27.05.2019 14:07
9378
ОАВ: Фергюсон «Манчестер Юнайтед»дан хафа

«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсоннинг клуб билан алоқалари аввалгидек эмас, деб хабар тарқатди Daily Mail.

Нашрнинг ёзишича, «МЮ»нинг шотландиялик афсонавий мураббийи клуб унинг маслаҳатларига қулоқ тутмай қўйганидан норози бўлган.

Хабарда айтилишича, «Юнайтед» раҳбарлари 77 ёшли мутахассиснинг қўнғироқларини тобора кўпроқ жавобсиз қолдиришмоқда, қарор қабул қилишда унинг фикрларини борган сари камроқ инобатга олишмоқда.

Хусусан, Оле-Гуннар Сульшернинг доимий асосдаги бош мураббий этиб тайинланиши Фергюсонда эътироз уйғотган. Чунки у бунинг учун мавсум тугашини кутишни ва «Тоттенҳэм» устози Маурисио Почеттинони клубга келишга кўндиришни маслаҳат берган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар