27.05.2019 14:04
8093
Фергюсон «Манчестер Юнайтед»дан аразлади

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсоннинг клуб раҳбарияти билан муносабатлари ёмонлашган. 

Daily Mail хабарига кўра, шотландиялик афсонавий мутахассис «қизил иблислар» раҳбариятининг ўзи билан маслаҳатлашмай қўйганидан хафа бўлган.

Қайд қилинишича, сўнгги пайтларда «МЮ» хўжайинлари 77 ёшли Фергюсоннинг қўнғироқларига жавоб бермай қўйишган ва унинг фикрини инобатга олмасдан қарорларни қабул қилишни бошлашган.

Хусусан, клуб Уле-Гуннар Сульшер билан тўлақонли шартнома имзолаган. Ваҳоланки, Фергюсон мавсум охиригача кутишни ва «Тоттенҳэм» устози Маурисио Почеттинони қўлга киритишни маслаҳат берган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар