27.05.2019 13:12
4721
«Аталанта»ни Чемпионлар Лигасига олиб чиққан Гасперини тақдири ойдинлашди

«Аталанта» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини келаси мавсумда ҳам жамоада қолади. Бу ҳақда клуб президенти Антонио Перкасси хабар берди.

Аввалроқ, мутахассиснинг «Рома» клуби билан келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Жуда зўр мавсумни ўтказдик! Биз мақсадимизга эришдик, бунда бош мураббийнинг хизматлари катта. Унинг жамоада умрбод қолишини истардим. Кафолат бераман, келаси мавсумда у биз билан ишлайди», - деб Перкасси сўзларини келтирмоқда Sky Sport Italia.

«Аталанта» А Серия 2018/19 мавсумини учинчи ўринда якунлади ва Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар