23.05.2019 18:10
4063
«ПСЖ» президенти коррупцияда гумонланмоқда

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Хилайфий коррупция можаросига ўралашиб қолди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, 45 ёшли мулозим Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмасининг (IAAF) собиқ раҳбари Ламин Диакка 3,1 миллион евро миқдорида пора берганликда гумонланяпти. Париж клубининг раҳбари бу билан 2017 йилда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг Қатарда ўтказилишига эришган.

Ал-Хилайфийнинг адвокати Фрэнсис Шпинер бу айбловларни инкор қилмоқда. 

Қатарлик мулозим 2011 йилдан бери «ПСЖ» президенти ҳисобланади. Унинг раҳбарлик даврида «ПСЖ» кўп маротаба молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганликда айбланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар