19.05.2019 08:54
4322
Теглар
Франциядан ЕЧЛда ва Европа Лигасида иштирок этадиган барча жамоалар номи маълум

Франция чемпионатининг 37-турида «Лион» «Кан»ни қабул қилди. Лиондаги «Стад де Люмьер» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги голларга Максвелл Корне, Мусса Дембеле ва Мемфис Депай (дубль) муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, «Лион» Франция чемпионатида охирги турда қандай натижалар қайд этилишидан қатъи назар, учинчи ўринни кафолатлади ва кейинги мавсумда жамоа «ПСЖ» ва «Лилль» билан бирга Франция номидан Чемпионлар лигасида қатнашадиган бўлди.

Сент-Этьенда 37-тур доирасида «Сент-Этьен» «Ницца»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги голларга Ромен Амума ва Роберт Берич (дубль) муаллифлик қилди.

«Сент-Этьен» бу натижадан кейин тўртинчи ўринни кафолатлади ва кейинги мавсумда Европа Лигасида қатнашади. Бундан ташқари Франция Кубоги ғолиби «Ренн» ва Франция Лигаси Кубоги ғолиби «Страсбур» (иккинчи раунддан) Европа Лигасида иштирок этишади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар