16.05.2019 21:42
2901
Левандовски «МЮ» ёки «ПСЖ»га ўтиши мумкин

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски ёзда клубни тарк этиши мумкин.

Kicker хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» клуби вакиллари польшалик футболчининг агенти билан музокара ўтказган. 

Ўтган йили ёзда Левандовски «Реал»га ўтиш учун уриниб кўрган эди. Бироқ, мадридликлар билан келиша олмади.

30 ёшли футболчининг мюнхенликлар билан имзолаган шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган. Клуб уни яна бир йилга узайтиришни истаяпти.

Бу мавсумда Левандовски «Бавария» таркибида барча мусобақаларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 38та гол урган ва 13та голга ҳаммуаллифлик қилган. Transfermarkt портали унинг трансферини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар