16.05.2019 21:06
6880
«Дибала «Ювентус»ни тарк этадиган ягона футболчи эмас» 

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибаланинг акаси ва агенти Густаво укасининг тез орада бошқа клубга ўтишини айтди.

«Пауло «Ювентус»ни тарк этади, унга янги чорлов ва ўзгаришлар керак. «Ювентус»дан кўплаб футболчилар норози, фақат Пауло эмас. У клубдан кетадиган ягона футболчи эмас.

Майдон ташқарисида Роналду билан муаммо йўқ, майдонда эса бор. У билан рақобат қилишнинг имкони йўқ, Пауло эса ҳали жуда ёш», – деб Густаво Дибала сўзларини келтирмоқда Marca.

Аввалроқ, «Атлетико» клуби Дибалага 5 йиллик шартнома ва 9 миллион евро маош таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар