16.05.2019 20:04
7882
«Барселона» раҳбари бош мураббий Вальверде ҳақидаги фикрини айтди

«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу бош мураббий Эрнесто Вальвердени тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди.

«Мен ва директорлар кенгаши Эрнестони қўллаб қувватлаймиз, бу ҳақда унинг ўзи ҳам гапирган эди. У биз хоҳлаган мураббий, бундан ташқари амалдаги шартномаси ҳам бор. Биз унинг ишидан мамнунмиз.

Кейинги мавсум режаларини тузишни бошладик, баъзи футболчилар билан шартнома имзоладик. Испания Кубоги финалидан сўнг, режадаги ишларни муҳокама қилиб оламиз», – деб мулозим сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

Бу мавсумда «Барселона» Испания чемпиони бўлди ва 25 май куни Кубок финалида ўйнайди. Чемпионлар Лигасида эса яримфиналда тўхтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар