13.05.2019 12:50
4559
Сарри: «Азар «Челси»да 7 йил ўйнади – унинг қарорини ҳурмат қиладиган пайт келди»

«Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа яримҳимоячиси Эден Азарнинг клубдаги келажаги ва мавсум қандай ўтгани тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ сўнгги туридаги «Лестер»га қарши ўйинидан кейин Азар клубдан кетмоқчи эканини маълум қилганди. Ушбу баҳсдаги дурангдан сўнг (0:0) «кўклар» чемпионатда мавсумни 3-ўринда якунлашди.

«Бугунги ўйин олдидан Азарда чарчоқ бор эди, шунинг учун у захирада қолди. Уни ўйин тугашига 25 дақиқа қолганда майдонга тушириб, ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик.

Эден 7 мавсумдан буён «Челси»да ўйнаб келяпти, у ҳар бир ўйинда астойдил тўп суради. Унинг қарорини ҳурмат қиладиган пайт келди. Шундай бўлса-да, у клубда қолишига умид қиламан.

Мавсум яхши ўтди. 2-3 ой олдин қийинчиликлар бўлди, шунга қарамай 3-ўрин – жуда яхши натижа. Олдимизда Бокуда ўтадиган Европа лигаси финали турибди. Мавсумни зўр темпда якунлаш имкониятимиз бор», – деган Саррининг сўзларининг сўзларини келтирмоқда BBC.

«Аристократлар» 29 май куни Озарбойжон пойтахтидаги «Олимпия» стадионида ўтадиган «Арсенал»га қарши Европа лигаси соврини учун майдонга чиқишади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар