04.05.2019 19:08
2329
Теглар
Шотландияда қаторасига 8 йилдан бери чемпион ўзгармаяпти

Глазгонинг «Селтик» клуби Шотландия Премьер-Лигасининг 36-турида, сафарда «Абердин»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Голлар Микаэль Лустиг, Йозо Шимунович ва Одсонн Эдуард ҳисобига ёзилди.

Бу натижадан сўнг «Селтик» муддатидан олдин чемпионлик унвонини қўлга киритди. 

Қайд қилиш жоизки, жамоа қаторасига 8-марта ва умумий ҳисобда 50-марта Шотландия чемпиони бўлди. Рекорд «Глазго Рейнжерс»га тегишли – 54 марта.

Шотландия чемпионатида 12та клуб иштирок этади. Ғолиб «Селтик» Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. 2-ўринда бораётган «Глазго Рейнжерс» Европа Лигаси йўлланмасига эга бўлган. Яна 2та йўлланма учун «Абердин», «Килмарнок» ва «Ҳайберниан» клублари курашмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар