28.04.2019 08:37
6020
Англияда майдондан четлатилган футболчи стадионда чироқни ўчириб қўйди

Англия чемпионатининг ҳудудий лигасидан ўрин олган “Челтнем Сарасенз” ва “Кидлингтон Девелопмент” ўртасидаги ўйин 73-дақиқада тўхтатилди. Бунга эса майдондан четлатилгани учун ранжиган футболчининг стадиондаги чироқни ўчириб қўйгани сабаб бўлган.

“Кидлингтон” футболчиси Жулиус Мурага 2-бўлимда қизил карточка билан “сийлангач”, ечиниш хонасига келиб, душ қабул қилгач, аламидан майдондаги чироқни ўчиришга “жазм қилган”. Учрашув 5 дақиқалик тўхташдан кейин яна давом эттирилган.

Кейинроқ футболчи ўз қилмишини таъби хира бўлгани билан тушунтирган. Учрашув эса Мурага жамоасининг 3:1 ҳисобидаги мағлубияти билан тугаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар