26.04.2019 08:23
3714
Италия кубогининг иккинчи финалчиси аниқланди

«Аталанта» Италия кубоги ярим финалининг «Фиорентина»га қарши жавоб баҳсини ўз майдонида ўтказиб, ғалаба қозонди ва ҳал қилувчи ўйин йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу жамоаларнинг февраль ойида Флоренцияда кечган илк ўйинида 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди.

Бергамодаги баҳсда меҳмонллар ҳужумчиси Луис Муриэль 3-дақиқадаёқ ҳисобни очганди, аммо кўп ўтмай Йосип Иличич пенальтидан мувозанатни тиклади. 69-дақиқада Алехандро Гомес томонидан урилган гол ўйинда охиргиси бўлиб қолди – 2:1.

Иродали ғалаба натижасида «Аталанта» 23 йил ичида илк марта мамлакат кубоги финалига йўл олди. Жамоа кубок учун баҳсда «Лацио»га қарши майдонга тушади. Финал 15 май куни Римдаги «Стадио Олимпико» стадионида бўлиб ўтади.

Италия кубоги
1/2 финал, жавоб ўйини. 25 апрель
Аталанта – Фиорентина 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 3 Муриэль, 1:1 – 14, пенальти Иличич, 2:1 – 69 Гомес.
Аталанта – Голлини, Госенс (Пессина, 90), Паломино, Гимшити, Масьелло, Иличич (Манчини, 85), Фройлер (Пашалич, 58), Гомес, де Рон, Кастань, Сапата.
Фиорентина – Лафон, Чеккерини, Миленкович, Бираги, Пеццелья, Жерсон (Дабо, 65), Бенасси (Симеоне, 79), Кьеза, Верету, Миральяс (Фернандеш, 88), Муриэль.
Огоҳлантиришлар: Чеккерини (16), Пеццелья (72), Госенс (73), Миральяс (80).
Биринчи ўйин: 3:3.

24 апрель
Милан – Лацио 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 58 Корреа.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар