24.04.2019 20:28
3778
Парагвайда пенальтини аниқ амалга ошира олмаган футболчи жамоадан ҳайдалди

Парагвайнинг “Индепендьенте Кампо-Гранде” футбол клуби директорлар кенгаши венесуэлалик футболчиси Брендэкс Парра билан Жанубий Америка кубогида Колумбиянинг “Ла Экидад" клубига қарши учрашувда пенальтини ўта совуққонлик билан амалга оширгани учун шартномани бекор қилишга қарор қилди. Учрашув Колумбия клубининг 3:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Футболчи Боготадаги “Эл-Кампин” стадионида ўтган учрашувдан кейинги пенальтилар сериясида пенальтини “Паненка” услубида амалга оширишга уринган, бироқ рақиб жамоа буни пайқаб, тўпни қийинчиликсиз қайтара олган. Натижада Парра жамоаси мусобақанинг кейинги босқичига чиқа олмаган.

“Директорлар кенгаши пенальтини бундай ижро этгани учун футболчи билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди”, деб айтган “Индепендьенте Кампо-Гранде” президенти Эриберто Гамарра.

“Омадсиз” футболчи, шунингдек, у сабабли клуб кейинги босқичга чиққанда ишлаб олиши мумкин бўлган мўмайгина пулдан қуруқ қолганликда айбланган.

Пенальтини амалга оширишнинг “Паненка” услуби 1976 йилги Европа чемпионати финалида ГФР терма жамоасига ҳал қилувчи пенальтини шундай услубда киритган чехословакиялик футболчи Антонин Паненка шарафига шундай аталади. Бунда футболчи тўпни дарвоза марказига юқорилатиб тепади. Бундай услубда ўзига хос риск бор: агар дарвозабон ўзини ён томонларга отмай жойидан жилмаса, у тўпни бемалол қайтара олиши мумкин. 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар