22.04.2019 13:59
2715
Маурицио Сарри: «ЕЧЛ финалига чиқиш Англия лига кубоги финалигача боришдан осонроқ»

«Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри Чемпионлар лигаси ва Англия лига кубогини таққослаб, ўз мулоҳазасини билдириб ўтди.

«ЕЧЛнинг аҳамиятини кўпчилик ҳаддан ортиқ юқори баҳолаб юборади. Ҳа, Чемпионлар лигаси – клублар учун энг асосий мусобақа. Аммо унинг ҳал қилувчи босқичларида дарвоза тўсинига теккан биргина тўп сабаб сен ё мусобақадан чиқиб кетасан, ё кейинги босқичга ўтасан. Айтмоқчиманки, ЕЧЛда яхши ўйнашнинг ўзигина етарли эмас, омадли ҳам бўлишинг керак.

Шу жиҳатдан олиб қараганда, Англиядаги турнирлар умуман бошқача. Лига кубоги финалига етиб бориш учун биз «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм» билан ўйнадик, финалда эса «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушдик. Менимча, Чемпионлар лигаси финалига етиб бориш бундан осонроқ», – деган Саррининг сўзларини келтирмоқда Mirror.

Эслатиб ўтамиз, бугун АПЛнинг 35-туридаги сўнгги учрашув «Стэмфорд Бриж» стадионида «Челси» ва «Бернли» ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан сешанбага ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар