Суперлигада 5-тур «Сўғдиёна»-«Металлург» ўйини билан ниҳоясига етди. Ушбу баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобида устун келди.
Биринчи бўлим ўрталарида Шоҳруз Норхонов жарима майдони ташқарасидан зарба йўллаб, «Сўғдиёна»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи тайм ўртасида эса Элёр Орифов жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, фарқни иккитага оширди. 76-дақиқада ижро этилган бурчак зарбасидан кейин Баҳодир Пардаев жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди – 2:1.
Ушбу ўйин жиззахликлар клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев учун ушбу лавозимдаги илк учрашув бўлди. У сўнгги ўриндаги жамоани 8-ўринга олиб чиқа олди, «Металлург» эса 5-ўринда қолди.
Суперлига, 5-тур
21 апрель. Жиззах, «Сўғдиёна» стадиони.
Сўғдиёна – Металлург 2:1 (1:0)
Голлар: Шоҳруз Норхонов (25), Элёр Орифов (65) – Баҳодир Пардаев (79)
Бош ҳакам: Зокир Қодиров
«Сўғдиёна»: Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Нуриддин Ҳасанов, Санжар Рашидов (Жамшид Болтабоев, 80), Ойбек Нурматов (Саҳоб Рашидов), Шоҳруз Норхонов, Никола Милинкович, Шаҳбоз Жўрабеков (U-21).
«Металлург»: Зафар Сафоев, Аббос Отахонов, Акбар Исматуллаев, Шавкат Муллажонов, Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Баҳром Абдураҳимов, Андрей Шипилов, Сергей Тумасян (Суҳроб Нуруллоев, 46), Музаффар Музаффаров (Ислом Исоқжонов, 56), Зоҳид Абдуллаев (Баҳодир Пардаев, 67).