19.04.2019 08:48
2219
Сарри халқаро майдонда карьерасидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда

«Челси» Европа лигаси чорак финалида Праганинг «Славия» клубини ҳар иккала ўйинда ҳам мағлуб этиб (1:0, 4:3), кейинги босқичга йўл олди. 

Ушбу натижадан сўнг «кўклар» бош мураббийи Маурицио Сарри ўз карьерасида илк маротаба еврокубок ярим финалида иштирок этадиган бўлди. Икки йил олдин «Наполи» устози сифатида Чемпионлар лигаси нимчорак финалига чиққани бунга қадар унинг халқаро майдондаги энг яхши натижаси бўлиб қолаётганди.

Эслатиб ўтамиз, «аристократлар» ярим финалда «Айнтрахт»га қарши баҳс олиб боришади. Сарри жамоаси немислар тўсиғидан ўтган тақдирда бош соврин учун ўйинда «Арсенал»-«Валенсия» жуфтлиги ғолибига тўқнаш келади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар