19.04.2019 08:35
2258
Анчелотти: «Гол ўтказиб юборишимиз билан ўзимизга ишончимиз сўнди»

«Наполи» бош мураббийи Карло Анчелотти Европа лигаси чорак финалининг «Арсенал»га қарши жавоб ўйинидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, Лондондан 0:2 ҳисобида ютқазиб қайтган неаполликлар кеча жавоб ўйинида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди.

«Биринчи ўйинда иккита гол ўтказганимиз туфайли кейинги босқичга чиқа олмадик. Шундай шароитда жавоб ўйинида гол ўтказишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун биринчи голдан кейин ўзимизга бўлган ишончни йўқотдик», – деган Анчелоттининг сўзларини келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Наполидаги жавоб ўйинида ягона гол 36-дақиқада Александр Ляказетт томонидан урилди. Анчелотти жамоаси эндиликда А Сериядаги 6та ўйин билан мавсумни якунлайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар