16.04.2019 22:00
2948
Теглар
Пол Скоулз ноқонуний пул тикишда айбланди

Англия Футбол Ассоциацияси (FA) «Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ футболчиси Пол Скоулзни футбол ўйинларига ноқонуний пул тикканликда айблади.

Таъкидланишича, Скоулз 2015-2019 йиллар давомида 140та ўйинга пул тиккан. FA қоидаларига кўра, футболчилар ва мураббийларнинг тотализаторларда ҳар қандай ўйин натижасига пул тикиши тақиқланган. Энди у 2019 йил 26 апрелга қадар бу айбловга жавоб қайтариши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Скоулз 2019 йил февраль ойида «Олдҳэм» клубига бош мураббий қилиб тайинланган эди. Бироқ, 5та ўйиндан сўнг, раҳбариятидан норози бўлиб, клубни тарк этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар