15.04.2019 20:49
4381
Теглар
«Рубин»нинг собиқ бош мураббийи «Челси»ни бошқариши мумкин

«Челси» клуби «Уотфорд» бош мураббийи Хави Грасияни Маурицио Сарри ўрнига тайинлаши мумкин.

Лондонликлар жуда катта трансферларни талаб қилмайдиган ва қўл остидаги футболчилар билан ишлашга рози бўладиган мураббийни изламоқда, деб хабар беради Daily Mail.

Испаниялик мутахассиснинг «Уотфорд» билан имзолаган шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Агар у клубни тарк этмоқчи бўлса, жуда катта миқдордаги компенсацияни тўлайди.

АПЛ 34 туридан сўнг, «Уотфорд» жадвалда 10-ўринни эгаллаб турибди.

2016/17 мавсумида Грасия Россиянинг «Рубин» клубида ишлаган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар