14.04.2019 23:10
4652
Теглар
«Сўғдиёна»нинг янги мураббийи аниқ бўлган. У эртага таништирилади

Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби Суперлига 4-туридан ўрин олган «Динамо»га қарши ўйиндан сўнг (0:1) жамоа бош мураббийи Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди. Мураббий ўз аризасига кўра ишдан бўшатилган.

«Бўрилар»нинг янги мураббийи номи маълум. «Эрудит Спорт» газетасининг ёзишича, Улуғбек Бақоев «Сўғдиёна» бош мураббийига айланган. У эртага расман бош мураббий сифатида таништирилади. Бақоев ўтган мавсум якунида «Бухоро»дан кетган ва шундан буён ҳеч қаерда фаолият юритмаётган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар