11.04.2019 20:53
12300
Левандовски ва Коман «Бавария» машғулотида муштлашиб кетишди

«Бавария»нинг бугунги машғулотида нохуш воқеа юз берди.

Bild хабарига кўра, яримҳимоячи Кингсли Коман ва ҳужумчи Роберт Левандовски ўртасида зиддият юзага келган. Дастлаб футболчилар айтишиб қолган, сўнгра муштлашиб кетишган. Уларни Никлас Зюле ва Жером Боатенг ажратиб қолишган.

Футболчилар ўртасидаги жиддий можарога қарамай, бош мураббий Нико Ковач ҳеч қандай чора кўрмаган ва уларни машғулотдан ҳайдаб юбормаган. Бу эса қолган жамоа аъзоларини таажжубга солган.

Жорий мавсумда Коман 22та ўйин ўтказиб, 6та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган. Левандовски ҳисобида 39та ўйинда урилган 35та гол ва 13та голли узатма бор.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар