08.04.2019 16:29
5425
Сарри ёзда ижара муддати тугайдиган Ковачич бўйича бир қарорга келди

«Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри трансфер ҳуқуқи «Реал»га тегишли яримҳимоячи Матео Ковачичнинг жамоада қолишини истамоқда, деб ёзади Goal.com. 24 ёшли хорват 2018 йил ёзида ижара ҳуқуқи асосида Лондонга кўчиб ўтган эди.

Ижара шартномаси муддати шу йил ёзда ниҳоясига етади. Манбанинг келтиришича, Сарри клуб раҳбариятига мурожаат қилиб, Ковачични олиб қолишни сўраган. У, шунингдек, «Ювентус»дан ижарага олинган Гонсало Игуаинни ҳам таркибда сақлаб қолиш тарафдори эканини айтган.

Қўшимча қилинишича, Ковачичнинг ўзи ҳам кўк рангли либосни қаймоқранглисига алмаштириш ниятида эмас.

Маълумот учун, Матео «Челси»нинг барча мусобақалардаги 42та ўйинида қатнашиб, иккита голга ассистентлик қилди. Transfermarkt унинг трансфер қийматини 35 млн еврога баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА «Челси»га кейинги иккита трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйган. Клубнинг апелляцияси 11 апрелда кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар