05.04.2019 10:13
5211
«Аталанта» ўйиннинг илк 15 дақиқасида 4та гол уриб, «Ювентус» рекордини такрорлади

 А Сериянинг 30-тури охирги ўйини – «Аталанта»-«Болонья» учрашувида ўзига хос тарзда 4:1 ҳисоби қайд этилди.

Баҳсда мезбонлар тўртала голини 3-15 дақиқалар орасида уришди. 3- ва 5-дақиқаларда Йосип Иличич дублга эришган бўлса, 9-дақиқада Ҳанс Ҳатебур, 15-дақиқада Дуван Сапата ҳисобни йириклаштиришди.

Меҳмонлар ушбу кетма-кет тўртта голга иккинчи бўлимда Риккардо Орсолинининг ягона голи билан жавоб қайтардилар. Эндиликда 5-ўриндаги «Аталанта»ни ўзидан олдинги «Милан» билан фақат бир очко ажратиб турибди. «Болонья» эса 18-ўринга тушиб қолди.

Goal`нинг ёзишича, «Аталанта» кечаги натижаси билан «Ювентус»нинг А Сериядаги 87 йил олдинги рекордини такрорлаган. Турин клуби 1932 йил мартида «Рома»ни 7:1 ҳисобида енгган ва ўша ўйиннинг илк 15 дақиқасида 4та тўп киритганди.

Италия чемпионати
30-тур, 4 апрель
Аталанта – Болонья 4:1 (4:0, 0:1)
Голлар:1:0 – 3 Иличич, 2:0 – 5 Иличич, 3:0 – 9 Ҳатебур, 4:0 – 15 Сапата, 4:1 – 54 Орсолини.

Сассуоло – Кьево 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 4 Демирал, 2:0 – 45 Демирал, 3:0 – 47 Локателли, 4:0 – 57 Берарди. 

2 апрель
Милан – Удинезе 1:1
Кальяри – Ювентус 0:2

3 апрель
Эмполи – Наполи 2:1
Рома – Фиорентина 2:2
Фрозиноне – Парма 3:2
СПАЛ – Лацио 1:0 
Женоа – Интер 0:4
Торино – Сампдория 2:1

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар