04.04.2019 22:09
6539
Теглар
Рабьо «Реал»га керак эмас

«ПСЖ» яримҳимоячиси Адриан Рабьо «Реал» клубининг қизиқиш доирасига кирмаган.

Аввалроқ, Canal+ 24 ёшли футболчининг мадридликлар билан трансфер ҳақида оғзаки келишуви борлиги ҳақидаги хабарларни тарқатган эди.

Marca манбалари буни инкор қилмоқда ва «Реал»нинг Рабьо трансферига қизиқиши йўқлигини таъкидламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Рабьонинг «ПСЖ» билан имзолаган шартномаси муддати шу йил ёзда ниҳоясига етади ва у эркин агентга айланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар