04.04.2019 18:09
2022
Гарет Саутгейт Британия империяси ордени офицерига айланди

Уэльс шаҳзодаси Чарльз бугун, 4 апрель куни Букинҳэм саройида футбол бўйича Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейтга Британия империяси орденини топширди.

48 ёшли мутахассис 2018 йилда «уч шерлар»ни 28 йил ичида илк маротаба Жаҳон чемпионати ярим финалига олиб чиққани учун тақдирланди. Унга Британия империяси ордени офицери унвони берилди.

Бундан бир ҳафта олдин жамоа сардори Ҳарри Кейн ҳам эътироф этилган, у Британия империяси ордени кавалери деб эълон қилинганди. «Тоттенҳэм» ҳужумчиси ЖЧ-2018да 6та гол уриб, энг яхши тўпурар учун бериладиган «Олтин бутса» совринини қўлга киритганди.

Маълумот учун, Британия империяси орденлари қуйидагича кетма-кетликдаги бешта даражани ўз ичига олади: кавалер, офицер, командор, рицарь-командор, катта хоч рицари.

Инглиз футболидаги таниқли шахслардан Алекс Фергюсон, Бобби Чарлтон, Алан Ширер ва Стивен Жеррардда командор; Давид Бэкҳэм, Райан Гиггз, Гари Линекер ва Фрэнк Лэмпардда офицер, Кенни Далглишда эса кавалер ордени бор.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар