28.03.2019 18:50
2762
Анчелотти «Наполи» етакчиларининг келажаги ҳақида фикр билдирди

«Наполи» бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа етакчиларидан ҳеч ким ёзда кетмаслигини айтди.

«Клуб лойиҳасига меҳр қўйганман ва раҳбарият сиёсатини маъқуллайман. «Наполи» Италиянинг ва Европанинг энг яхши клубларидан бири, бироқ, биз футболчиларга 10 миллион евро маош тўлай олмаймиз.

Клуб президенти бухгалтерияни мувозанатда ушлаб туришга интилади. Мен ундан футболчиларнинг маоши учун кўпроқ пул сўрай олмайман. Ғалаба қозонишнинг бошқа йўллари ҳам бор, биз буни исботлай оламиз.

Кулибали кетмайди, етакчиларнинг ҳаммаси клубда қолади. «Наполи» етакчиларни сотишга муҳтож эмас», - деди Анчелотти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар