27.03.2019 15:01
2320
Де Лаурентис: «Анчелотти бизнинг Фергюсонимиз бўлиб қолса дейман»

«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис клуб бош мураббийи Карло Анчелотти ўз лавозимида узоқ йиллар қолишини истаётгани ҳақида айтиб ўтди.

«Мен Неаполь шаҳрини ва клубимизни яхши кўрадиган мураббийни таклиф этганман. У куни кеча «Наполи»да 8 йил ишлашни хоҳлаётганини айтди. Мен эса у умрбод биз билан қолса, дейман. Худди Алекс Фергюсон каби.

Мураббий ўзини клубга бахшида этиши билан жамоадаги барчага намуна бўлиши лозим, деб ҳисоблайман», – деди «Наполи» раҳбари Sky Sport Italia билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти ўтган мавсум охирида ҳозирги лавозимига тайинланган, у уч мавсум давомида клубга устозлик қилиб, сўнг «Челси»га ўтган Маурицио Саррининг ўрнини эгаллаганди.

59 ёшли мутахассиснинг илк мавсумида неаполликлар Европа Лигасининг чорак финалига етиб келишган. Бу босқичда клубни Лондоннинг «Арсенал»ига қарши ўйинлар кутмоқда.

«Наполи» Италия кубогидаги иштирокини чорак финалда тўхтатди, А Серияда эса «Ювентус»дан 15 очкога ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар