24.03.2019 20:54
6469
Евро-2020 саралаши. Россия Нур-Султонда Қозоғистонга 4та гол урди

Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда 2020 йилги Европа чемпионати саралаш босқичида I гуруҳи вакиллари Қозоғистон ва Россия 2-тур ўйинини ўтказишди.

Ўйин меҳмонларнинг тўлиқ устунлигида кечди ва йирик ҳисобда якунланди - 0:4.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Денис Черишев иккита гол урди, иккинчи бўлимда Артём Дзюба ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди, унга Черишев ҳаммуаллифлик қилди. Яна бир голни 62-дақиқада қозоғистонликлар ҳимоячиси Абзал Бейсебеков ўз дарвозасига йўналтириб қўйди.

Тур доирасида гуруҳнинг яна икки вакили ўзаро ўйнайди - Сан-Марино Шотландияни қабул қилади, Бельгия Кипр меҳмони бўлади.

Россия биринчи турда Бельгияга 1:3 ҳисобида ютқазганди, Қозоғистон эса ўз майдонида Шотландияга жавобсиз 3та гол урганди.

Евро-2020 саралаши
I гуруҳи
2-тур
Қозоғистон – Россия 0:4

Голлар: 0:1 – 19 Черишев, 0:2 – 45 Черишев, 0:3 – 52 Дзюба, 0:4 – 62, автогол Бейсебеков.
Қозоғистон – Непогодов, Бейсебеков, Логвиненко (Вороговский, 29), Малий, Ахметов, Зайнутдинов, Меркель, Муртазаев (Турисбек, 59), Куат, Суюмбаев, Перцух (Жуков, 85).
Россия – Гильерме, Кудряшов, Фернандес, Семенов, Жикия, Черишев, Газинский, Ионов (Игнатьев, 61), Ахметов (Ал. Миранчук, 72), Оздоев, Дзюба (Чалов, 83).
Огоҳлантиришлар: Суюмбаев (50), Куат (59), Ахметов (64), Черышев (70), Зайнутдинов (90+3).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар