24.03.2019 10:19
7109
Евро-2020 саралаши. Рамос Испанияни дурангдан қутқарди

2020 йилги Европа чемпионати учун саралаш босқичининг F гуруҳида Испания Норвегияга қарши 1-тур учрашувини ўтказди. Валенсиядаги «Месталья» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги биринчи гол испанлар ҳужумчиси Родриго томонидан 16-дақиқада Жорди Альбанинг пасидан кейин урилди. Иккинчи бўлим бошида норвегияликлар ҳужумчиси Жошуа Кинг 11-метрли жарима нуқтасидан ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 71-дақиқасида Испания термаси сардори Серхио Рамос ҳам пенальтини аниқ ижро этди ва жамоага ғалаба келтирди.

Бу тур доирасида гуруҳдаги бошқа учрашувларда Швеция Руминияни, Мальта Фарер оролларини бир хил - 2:1 ҳисобларида мағлуб этди.

Қайд этиш керакки, мальталиклар учун бу кейинги 13 йил ичида илк марта уй учрашувидаги ғалаба бўлди. Бунгача Мальта охирги марта 2006 йилнинг октябрида Венгрияни мағлуб этганди (2:1).

Бу шунингдек, Мальтанинг 2013 йил июнидан буён расмий учрашувлардаги илк ғалабаси бўлди, 6 йил олдин Мальта Ереванда Арманистонни енганди (1:0).

2-турда испанияликлар Та-Калида Мальтага қарши ўйнайди, Норвегия Ослодаги «Уллевол» стадионида Швецияни қабул қилади, Руминияга эса Фарер ороллари рақиблик қилади. Барча ўйинлар 26 март кунига белгиланган.

Евро-2020 саралаши
1-тур
Испания – Норвегия 2:1
(1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 16 Родриго, 1:1 – 65, пенальти Кинг, 2:1 – 71, пенальти Рамос.
Испания – Де Хеа, Рамос, Мартинес, Альба, Себальос (Каналес, 74), Навас, Бускетс, Парехо (Родри Эрнандес, 77), Асенсио, Родриго, Мората (Мата, 89).
Норвегия – Ярстейн, Алеэсами, Эльабделлауи, Айер, Нордтвейт, Хенриксен, Сельнэс, Эльюнусси (Йонсен, 55), Эдегор (Эльюнусси, 56), Кинг, Юхансен (Камара, 77).
Огоҳлантиришлар: Айер (35), Эльюнусси (51), Себальос (53), Юхансен (54), Мартинес (64), Йонсен (74).

Швеция – Руминия 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 33 Квайсон, 2:0 – 40 Классон, 2:1 – 58 Кешерю.
Швеция – Ольсен, Аугустинссон, Люстиг (Крафт, 24), Хеландер, Гранквист, Ольссон, Ларссон, Форсберг (Свенссон, 68), Классон, Квайсон (Исак, 89), Берг.
Руминия – Тэтэрушану, Бэлуцэ (Иван, 78), Григоре, Маня, Банку, Марин, Кипчу, Митрицэ (Кешерю, 46), Станчу, Сэпунару, Пушкаш (Хаджи, 64).
Огоҳлантиришлар: Григоре (72), Хаджи (79), Сэпунару (82), Свенссон (90), Крафт (90).

Мальта – Фарер ороллари 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 13 Нвоко, 2:0 – 77, пенальти Борг, 2:1 – 90 Томсен.
Мальта – Бонелло, Каруана, Аджиус, Борг, Гийомье, Нвоко, Фенек, Корбалан (Мускат, 63), Мифсуд (Церафа, 72), Мбонг, Мускат (Минтофф, 85).
Фарер ороллари – Нильсен, Юнсен (Ольсен, 72), Давидсен, Грегерсен, Ханссон, Фаэре, Ватнхамар (уй Бартальсстову, 68), Бальдвинссон (Фредериксберг, 79), Ольсен, Томсен, Соренсен.
Огоҳлантиришлар: Юнсен (33), Нвоко (36), Борг (61), уй Бартальсстову (86), Бонелло (90), Ханссон (90), Соренсен (90).
Четлатиш: Аджиус (62).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар