08.03.2019 15:52
7181
Ислом Тўхтахўжаевнинг голи ОЧЛда ҳафтанинг энг чиройли голи бўлди

ОФК сайтида ўтказилган сўровномада Осиё Чемпионлар Лигаси 1-турининг энг чиройли голи аниқланди. Унга кўра, «Локомотив» сардори Ислом Тўхтахўжаевнинг «Ал Ваҳда» дарвозасига урган голи ҳафтанинг энг чиройли голи деб топилди.

Ислом «Ал Ваҳда»га қарши ўйиннинг 90+3-дақиқасида жарима зарбасидан чиройли гол урганди. Овоз бериш жараёнида «Локомотив» ҳимоячисининг голи Гонсало Виейра, Сержиньо ва Чезиньяларнинг голларини ортда қолдирди.

Сўровномада умумий 2 262 киши қатнашган ва улардан 1 441таси, яъни 64 фоизи Тўхтахўжаевнинг голига овоз берган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар