05.03.2019 17:02
8521
«Ювентус» Мендешнинг мижози учун 120 млн евро тўлашга тайёрлигини билдирди

«Бенфика»нинг 19 ёшли ҳужумчиси Жоау Фелиш учун рақобатда «Ювентус» етакчилик қилмоқда. AS хабарига кўра, ушбу истеъдод соҳиби Турин клубининг ёзги трансфер мақсадлари рўйхатида энг юқори ўринларда турибди.

Қайд этилишича, «Юве» Фелиш учун унинг шартномасида кўрсатилган миқдор – 120 млн еврони тўлашга тайёр. «Бьянконери» спорт директори Фабио Паратичи бу ҳақда «Бенфика»га маълум қилиб улгурган. Томонларнинг учрашувида футболчининг агенти Жорже Мендеш ҳам қатнашган.

Қўшимча қилинишича, Жоауга «Манчестер Юнайтед», «Барселона», «Реал» ва «Атлетико» каби клублар ҳам бефарқ қарашмаяпти. Аммо эндиликда «Ювентус» бу рақобатда етакчига айланган.

Ҳужумчи бу йил «Бенфика» асосий жамоасида дебют мавсумини ўтказмоқда. У Португалия чемпионатининг 16та ўйинида майдонга тушиб, 13та голда (9+4) бевосита иштирок этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар