05.03.2019 18:29
8837
Де Йонг: «Барселона» мендан «Реал»ни тушириб юборишни илтимос қилди»

«Аякс» яримҳимоячиси Френки Де Йонг «Барселона» билан шартнома имзолаганида, «Реал»ни Чемпионлар Лигасидан тушириб юбориш ҳақида илтимос олганини айтиб берди.

Эслатиб ўтамиз, «Аякс» дастлабки ўйинда «Реал»га 1:2 ҳисобида ютқазди. Жавоб ўйини 6 март куни Мадридда ўтказилади.

«Барселона» билан шартнома имзолаганимда, улар мендан «Реал»ни тушириб юборишни илтимос қилишди. Шанба куни класикони томоша қилдим, аммо фақат мухлис сифатида. Агар «Реал»ни тушириб юборсак, ҳаммани ҳайрон қолдириб, «Аякс» номини тарихга ёзамиз», - деб Де Йонг сўзларини келтирмоқда De Telegraaf.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчи ёзда каталонияликлар таркибига бориб қўшилади. «Барселона» унинг трансфери учун 75 миллион евро тўлаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар