04.03.2019 14:43
11463
«Ювентус» Роналду трансфери учун унинг агенти Мендешга қанча тўлагани ойдинлашди

«Ювентус» 2018/19 мавсуми биринчи ярмида футболчиларнинг агентларига қанча пул сарфлагани маълум бўлди.

Tuttosport маълумотига кўра, бу даврда яримҳимоячи Эмре Жаннинг вакили «Юве»дан энг кўп комиссия тўлови олган агент бўлган. Германиялик хавбек жамоага эркин агент сифатида қўшилган эди, бироқ Турин клуби унинг агентига 15,9 млн евро тўлаган.

Иккинчи ўринда Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш қайд этилган. Португалияликнинг «Реал»дан трансфери 100 млн еврони ташкил қилган бўлса-да, ўртадаги агент хизмати «Ювентус» учун 11,5 млн еврога тушган.

Шунингдек, яримҳимоячи Миралем Пьяничнинг вакили 2,2 млн евро олган. Клуб августда ушбу футболчи билан янги 5 йиллик шартнома тузган эди.

Расмий маълумотларга кўра, Италия чемпиони футболчиларнинг расмий вакиллари хизматлари учун ярим йил давомида жами 37 млн евро харажат қилган.

Эслатиб ўтамиз, «бьянконери» ўтган ҳафта 2018/19 мавсумининг биринчи ярми учун молиявий ҳисоботини тақдим этганди. Унда клубнинг соф фойдаси ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда беш баробарга камайгани қайд этилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар