04.03.2019 15:41
4690
Пирло «Ювентус»га қайтиши кутилмоқда

«Ювентус»нинг собиқ яримҳимоячиси Андреа Пирло Турин клубига қайтиши мумкин.

Corriere dello Sera тарқатган хабарга кўра, «Юве» раҳбарияти Пирло кейинги мавсумдан клуб ёшлар жамоасига устозлик қилишини истамоқда.

39 ёшли мутахассиси аллақачон мураббийлик лицензиясини олишга ургургани айтилмоқда, аммо хабарда лицензия категориясига аниқлик киритилмаган. Пирло сўнгги вақтларда Италиянинг Sky Sport телеканалида эксперт сифатида ишлаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Андреа Пирло 2011-2015 йилларда «бьянконери» шарафини ҳимоя қилган, шундан сўнг «Нью-Йорк Сити»га ўтиб, 2017 йилда фаолиятига якун ясаган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар