04.03.2019 23:19
7326
Теглар
Европада футболчиларини энг кўп ижарага берувчи клуб топилди  

Италиянинг «Аталанта» клуби 76 нафар футболчисини ижарага берган.

Squawka хабарига кўра, бу Европа клублари орасида энг юқори кўрсаткичдир. 

«Аталанта» катта фарқ билан «Ювентус»ни ортда қолдирмоқда – туринликларнинг 47 футболчиси бошқа клубларда тўп тепмоқда. 

Учинчи ўринни «Челси» ва «Женоа» клублари эгаллаб турибди – 41 футболчи. Кейинги ўринларда «Фиорентина» (34), «Кьево», «Эмполи», «Парма», «Сампдория» ва «Сассуоло» клублари бормоқда – барчаси 31 футболчидан.

Қайд қилиш жоизки, ФИФА ижарага бериладиган футболчилар сонини 8га туширишни режалаштирмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар