01.03.2019 19:57
3568
«Пахтакор» Осиё Чемпионлар Лигасида Эрон клублари билан муваффақиятли ўйнаган

5 март куни «Пахтакор» сафарда Эроннинг «Персеполис» клубига қарши ўйин билан ОЧЛ гуруҳ босқичида старт олади.

Клуб матбуот хизмати «шерлар»нинг Эрон клубларига қарши ўйинлардаги статистикасини келтириб ўтди.

«Пахтакор» Осиё клублари мусобақаларида Эрон жамоалари билан 15 марта тўқнаш келган. 

«Персеполис» билан эса бир марта ўйнаган - 2003 йил 11 март куни гуруҳ босқичи доирасида Тошкентга ўтган баҳсда Анвар Солиевнинг ягона голи «Пахтакор»га ғалаба келтирган. 

Бундан ташқари, «Пахтакор» Эроннинг қуйидаги клублари билан ўйнаган:
«Зўб Оҳан» - 2:0, 0:1
«Нафт» - 2:1, 1:1
«Сабо Қум» - 2:1, 2:0
«Сипоҳан» - 2:1, 0:2
«Тракторсозий» - 1:0, 0:2
«Фулад» - 2:0, 3:1
«Истиқлол» - 2:1, 2:4

Жами 15 беллашувнинг 10тасида «Пахтакор» зафар қучган. Бир ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 4 марта ғалаба қозонган. 22та тўп киритилиб, 15таси ўтказиб юборилган. Сафардаги натижалар эса 2 ғалаба, 1 дуранг ва 4 мағлубиятдан иборат. Голлар нисбати 8:11.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар