28.02.2019 08:55
4408
Италия кубоги. Ярим финалнинг иккинчи ўйинида олтита гол урилди

Италия кубоги ярим финалининг иккинчи жуфтлиги ҳам дастлабки ўйинда дуранг қайд этди. Сешанба куни «Лацио»–«Милан» ўйини голсиз якун топганди, орадан бир кун ўтиб «Фиорентина ва «Аталанта» 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

Флоренциядаги учрашувда «Аталанта» биринчи бўлимда 2:0 ҳисобини, иккинчи бўлимда эса 3:2 ҳисобини ушлаб қола олмади ва якунда дурангга рози бўлди. Меҳмонларнинг голларига яримҳимоячилар Алехандро Гомес, Марио Пашалич ва Мартен де Рон муаллифлик қилишди. Ирода намойиш этган «Фиорентина» футболчиларидан Федерико Кьеза, Марко Бенасси ва Луис Муриэль жавоб голларини уришди.

Жавоб ўйинлари 24 апрель куни бўлиб ўтади. Ўша куни «Аталанта» Бергамода «Фиорентина»ни қабул қилса, «Милан» ўз уйида «Лацио» билан куч синашади. Финал баҳси 15 май куни Римдаги «Стадио Олимпико»да ўтказилади.

Италия кубоги
1/2 финал, дастлабки ўйинлар
Фиорентина – Аталанта 3:3 (2:2, 1:1)
Голлар: 0:1 – 16 Гомес, 0:2 – 18 Пашалич, 1:2 – 33 Кьеза, 2:2 – 36 Бенасси, 2:3 – 58 де Рон, 3:3 – 79 Муриэль.
Фиорентина – Лафон, Миленкович, Бираги, Чеккерини (Лорини, 80), Витор Уго, Дабо (Симеоне, 76), Верету, Жерсон (Фернандеш, 52), Бенасси, Кьеза, Муриэль.
Аталанта – Бериша, Паломино, Манчини, Кастань, Толои, Гомес (Барроу, 87), де Рон, Иличич, Пашалич, Хатебур, Сапата (Реца, 85).
 
Лацио – Милан 0:0

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар