27.02.2019 17:17
2668
«ПСЖ»нинг Франция кубоги ярим финалига чиқиши Буффон учун алоҳида аҳамиятга эга бўлди

«ПСЖ» дарвозабони Жанлуижи Буффоннинг ғалабали ўйинлари сони 600тага етди. Кеча Франция кубоги чорак финалидаги «Дижон»га қарши баҳс (3:0) унинг учун юбилей учрашувга айланган.

Италиялик посбон 1995 йилдан буён жами 1071та ўйинда майдонга тушди. Жумладан, «Парма» сафида 168та, «Ювентус» либосида 509та, Италия терма жамоасида 176та ва «ПСЖ»да 19та ўйин ўтказди. 41 ёшли Жанлуижи ҳозирги клуби таркибида ҳали бирон марта мағлубиятга учрагани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Буффон 2018 йил июль ойида Париж клуби билан «1+1» схемасида шартнома имзолаганди. У бунга қадар 2001 йилдан буён «Ювентус» шарафини ҳимоя қилиб келди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар