25.02.2019 17:47
5236
Давид Луиз: «Биз Саррини ҳурмат қиламиз, Кепа билан боғлиқ вазиятда тушунмовчилик юзага келди»

«Челси» ҳимоячиси Давид Луиз жамоанинг бош мураббий Маурицио Саррига муносабати ҳақида гапириб берди.

Лига Кубоги финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га (0:0, пен. 3:4) қарши ўйинда Сарри дарвозабон Кепа Аррисабалага ўрнига Вилли Кабальерони туширмоқчи бўлганида, Кепа майдонни тарк этишни истамаган эди.

«Мураббийда жамоа устидан ҳукмронлик бор. Биз уни ҳурмат қиламиз. Менимча, ҳеч қандай муаммони кўрмаяпман.  

Биз унинг фалсафасига, ўйин услубига ишонамиз. Шу туфайли, Европанинг энг яхши клубига қарши зўр ўйинни ўтказдик. 

Кепа билан боғлиқ вазиятда тушунмовчилик юз берди. Биз «Челси»га фақат яхшиликни истаймиз», – деб Луиз сўзларини келтирмоқда The Independent.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар