23.02.2019 10:41
2613
Теглар
Перудан ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбонлиги ҳуқуқи олиб қўйилди

ФИФА 2019 йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини (U-17) Перудан бошқа мамлакатда ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу ЖЧга мезбонлик ҳуқуқи Перуга 2018 йил март ойида берилган эди, аммо мамлакат инфраструктура ва логистика масалалари бўйича талабларни бажара олмаган.

Кичик мундиал 5-27 октябрь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган. Эндиликда турнир қайси давлатда бўлиб ўтиши ҳозирча номаълум.

Мусобақада ОФКдан Тожикистон, Япония, Австралия ва Жанубий Корея терма жамоалари иштирок этади. Улар ўз рақибларини 14 май куни ташланадиган қуръа натижасида билиб олади.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар термаси мундиал йўлланмасини берувчи Осиё чемпионатида (Малайзия-2018) саралашдан ўта олмагани учун иштирок этмаган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар