21.02.2019 14:53
3346
Сарри «Рома» президентининг маслаҳатчиси билан учрашди

«Рома» раҳбарияти «Челси» бош мураббийи Маурицио Саррини жамоа бошқарувига олиб келиш устида бош қотирмоқда, деб хабар беради La Repubblica.

Манбага кўра, римликлар клуби президенти Жеймс Паллоттанинг маслаҳатчиси Саррига икки маротаба телефон қилган, Лондонда кечган учрашувда эса келаси мавсумдан жамоага устозлик қилишни таклиф этган.

Таъкидланишича, «нерадзурри»ни нафақат амалдаги бош мураббий Эусебио Ди Франческо, балки спорт директори Рамон Мончи ҳам тарк этиши мумкин.

Аввалроқ «Челси» Маурицио Сарри ўрнига Зинедин Зидан, Фрэнк Лэмпард ёки Лоран Блан каби мутахассислардан бирини таклиф этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар