20.02.2019 15:39
6991
«Челси» Саррини истеъфога чиқарса, қанча компенсация тўлаши маълум бўлди

«Челси»нинг кейинги вақтлардаги қониқарсиз натижалари ортидан бош мураббий Маурицио Саррининг истеъфоси тўғрисида хабарлар кўпаймоқда.

The Times`нинг аниқлашича, италиялик мутахассиснинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинса, клуб унга бир йиллик маошини товон пули сифатида тўлашига тўғри келади. Саррининг йиллик маоши эса 5 млн фунт (5,7 млн евро)ни ташкил этади.

Аввалроқ «Челси» раҳбарияти бош мураббий лавозимига Зинедин Зидан ёки Фрэнк Лэмпард номзодини кўриб чиқаётгани хабар қилинган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар