16.02.2019 09:12
1886
Киммих Бундеслигада энг яхши ассистентга айланди, «гол+пас» бўйича Левандовски етакчи

«Бавария» Бундеслига 22-турининг илк ўйинида «Аугсбург» майдонидан иродали ғалаба билан қайтди – 3:2.

Мюнхенликлар клуби икки марта ҳисобда орқада бораётиб, якунда уч очкони қўлга кирита олишди. Жамоа яримҳимоячиси Леон Горетцка 1-дақиқадаёқ автогол сабаб ҳисоб очилишига сабаб бўлган бўлса, кейинроқ Кингсли Коман дубль қайд этди, Давид Алаба эса ғалаба голи муаллифи бўлди.

Команнинг дастлабки голига Йозуа Киммих ҳаммуаллиф бўлди. Ўнг қанот ҳимоячиси кеча Бундеслигадаги 100-учрашувини ўтказиб, чемпионатнинг бу мавсумида ўнинчи голга ассистентлик қилди ва бу борада биринчи ўринга чиқиб олди. Энг кўп голли пас узатган футболчилар рўйхатида Киммихдан кейин Жейдон Санчо («Боруссия Дортмунд», 9та пас), Себастьян Аллер («Айнтрахт», 8) бормоқда.

Тўпурарлар рўйхатида эса ҳамон «Франкфурт» ҳужумчиси Лука Йович 14та гол билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринлардаги Марко Ройс («Боруссия Дортмунд») ва Роберт Левандовски («Бавария») ҳисобида 13та гол бор.

«Гол+пас» тизими бўйича рейтингда эса Левандовски биринчи ўринда – у 21 ўйинда қатнашиб, 20та голда (13+7) бевосита иштирок этган. Марко Ройс (13+6) ва Себастяьн Аллер (11+8) ҳисобида 19 очко мавжуд.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар