14.02.2019 12:32
3561
Теглар
Парагвай терма жамоаси бош мураббийи битта ўйин ўтказиб, ишдан кетди

Хуан Карлос Осорио Парагвай терма жамоасидаги фаолиятига якун ясаганини маълум қилди. 57 ёшли колумбиялик мутахассис бу қарорини оилавий сабаблар билан боғлаб тушутирган.

«Қўллаб-қувватлаш учун барчадан миннатдорман. Парагвай миллий термаси билан ишлаш мен учун шараф бўлди», – деган Осорионинг сўзларини келтирди ФИФА расмий сайти.

Мураббий бу лавозимга 2018 йил сентябрь ойида келганди. Унинг қўл остида Парагвай терма жамоаси фақат битта ўйин ўтказди: ўртоқлик учрашувида ЖАР билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Хуан Карлос Осорио 2015-2018 йилларда Мексика термасига устозлик қилиб, жамоани ЖЧ-2018 финал босқичига олиб чиққан ва нимчорак финалда Бразилиядан мағлуб бўлганди (0:2).

Парагвай термаси 2019 йил ёзида Бразилияда ўтадиган Копа Америкада Аргентина, Колумбия ва Қатар билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар