13.02.2019 11:01
17556
«Челси» Сарри ўрнига бошқа номзод топди

«Челси» клуби Зинедин Зиданни бош мураббий қилиб тайинлаши мумкин.

The Sun хабарига кўра, лондонликлар жамоанинг сўнгги натижаларидан норози ва бош мураббий Маурицио Саррини истеъфога чиқариши мумкин.

«Реал» билан уч марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган 46 ёшли франциялик бу лавозимга лойиқ кўрилмоқда. Агар Зидан мавсум ўртасида иш бошлашга рози бўлса, «Челси» унга шартнома таклиф қилишга тайёр.

Бундан ташқари, Зиданнинг келиши жамоа етакчиларини, хусусан Эден Азарни клубда олиб қолиш имкониятларини ошириши ҳам мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар