12 февраль куни Европанинг энг нуфузли турнири яна давом эттирилади, бугундан турнирнинг нимчорак финали баҳслари бошланади.
1/8 финал. Биринчи ўйинлар
12 февраль, сешанба
«Рома» – «Порту»
«Манчестер Юнайтед» – «ПСЖ»
13 февраль, чоршанба
«Тоттенҳэм» – «Боруссия» Д
«Аякс» – «Реал»
19 февраль, сешанба
«Лион» – «Барселона»
«Ливерпуль» – «Бавария»
20 февраль, чоршанба
«Атлетико» – «Ювентус»
«Шальке» – «Манчестер Сити»
Жавоб ўйинлари
5 март, сешанба
«Боруссия» Д – «Тоттенҳэм»
«Реал» – «Аякс»
6 март, чоршанба
«ПСЖ» – «Манчестер Юнайтед»
«Порту» – «Рома»
12 март, сешанба
«Ювентус» – «Атлетико»
«Манчестер Сити» – «Шальке»
13 март, чоршанба
«Барселона» – «Лион»
«Бавария» – «Ливерпуль»
Сульшер «Юнайтед»ни даволади
Нимчорак финалга қуръа ташланганида Оле Гуннар Сульшер ҳали Норвегиядаги уйида ўтирар ва олдинда нималар бўлишини тахмин ҳам қилолмасди. «Манчестер Юнайтед» «ПСЖ» билан ўйнашини билганимда, «Буни чақириқ деса бўлади», деб қўйгандим. Энди эса бу мен учун чақириқ. Бундан менинг баданим жимирлаб кетмоқда», дейди энди Сульшер.
Норвегиялик мутахассис учун Чемпионлар лигаси - бу биринчи навбатда 1999 йил, «Камп Ноу»даги «Бавария»га қарши ўйиндир. У ўша финалда қўшимча дақиқаларда ғалаба голини урганди (2:1). Энди у «МЮ» бош мураббийи сифатида еврокубокда дебют қилади. Агар «ПСЖ» Жозе Моуриньо бошқарувидаги «МЮ» билан ўйнаганида натижа олдиндан маълум бўларди. Аммо ҳозир «МЮ» янгиланиш ва кўтарилиш даврида, Сульшер келганидан буён жамоа бирор марта мағлубиятга учрамади, барча турнирлар доирасидаги ўйинларда 11 учрашувдан иборат мағлубиятсиз серия қайд этилди ва жамоа АПЛда тўртинчи ўринга кўтарилди, Англия Кубогида икки босқичдан ўтди. Қолаверса, Париж клуби бу учрашув арафасида муаммоларга дуч келди, жамоанинг асосий ҳужумчилари Неймар ва Эдинсон Кавани сафдан чиққан, улар кўп эҳтимол билан март ойида ўтказиладиган жавоб ўйинида ҳам ёрдам бера олишмади. Менье ҳам соғлиги туфайли, Адриен Рабьо эса таркибдан четлатилгани туфайли жамоа билан Манчестерга учмаган.
Почеттино учун яна бир имкон
Май ойида Маурисио Почеттино «Тоттенҳэм» билан шартнома имзолаганига 5 йил вақт тўлади. Ўтган вақт ичида «шпорлар» Англияда «кучли тўртлик»да муқим ўрин эгаллади. Аргентиналик мутахассис ёш ва кучли футболчиларни жамоада сақлаб қолди, лекин бу жамоа ҳамон бирорта соврин қўлга киритмаган.
Бу мавсумда «шпорлар» Англия Кубоги ва Англия Лигаси Кубогини тарк этиб бўлди. Аммо жамоа ҳали Англия чемпионатида ва ЕЧЛда бош соврин учун курашни давом эттирмоқда. Қайси бири мураккаброқ, билиш қийин. Ички чемпионатда «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» лондонликларни ортда қолдирмоқда, еврокубокда эса жамоа Дортмунднинг «Боруссия»си тўсиғидан ўтишига тўғри келади. Аммо Почеттино жамоаси айни вақтда икки асосий футболчиси - Ҳарри Кейн ва Деле Аллидан айрилган. «Боруссия»да ҳам муаммолар бор: эски жароҳати туфайли Марко Ройс Лондонда кечадиган биринчи ўйинда иштирок эта олмайди.
«Қизиллар» учун қайси турнир муҳимроқ?
Декабрь ойида «Ливерпуль» мўъжиза туфайли Европа Чемпионлар лигасида «жон сақлаб қолганди». Юрген Клопп шогирдлари ўлим гуруҳида «Наполи»ни ортда қолдириб плей-оффга чиққанди, аммо қуръа ҳам мерсисайдликларни аяб ўтирмади ва турнир фаворитларидан бири бўлгна «Бавария»ни рўбару қилди. Тўғри, ҳозирда мюнхенликларнинг ҳолати аввалгидек эмас, Нико Ковач жамоаси ички чемпионатда «Боруссия» Дортмунддан ортда қолган, қолаверса, нимчорак финалнинг биринчи ўйинида жамоага соғлиги туфайли Мануэль Нойер ҳамда дисквалификация қилинган Томас Мюллер ёрдам бера олмайди.
«Ливерпуль» айни вақтда ички чемпионатда узоқ танаффусдан кейин яна Англия чемпионлигига эришиш учун қаттиқ кураш олиб бормоқда ва асосий эътиборни «Сити» билан рақобатга қаратган. Аммо Клопп ЕЧЛ ўйини олдидан бошқача фикрларни билдирди: «Биз икки турнирга ҳам бирдек қараяпмиз. Ўтган йилда ҳам икки турнирда ҳам ғолиб бўлиш учун курашганмиз. Олдимизда жиддий ўйин турибди. Лекин мен биз аллақачон чорак финалдалигимиз, «бу атиги «Бавария»лиги ҳақида ҳам гаплар эшитдим».
Ҳа, бу «атиги «Бавария» эмас, аммо Клопп бу жамоага қарши қандай ўйнашни жуда яхши билади. У Германиядалигида бу жамоани 9 марта мағлуб этганди. Ўнинчи ва ўн биринчиси ҳам бўладими?
Симеоне ёки Роналду?
Биз мадридликларни ҳам, туринликларни ҳам турнирнинг охирги босқичларида кўришга ўрганиб қолганмиз. Аммо бу мавсумда улардан бири турнирдаги иштирокини эртароқ якунлашига тўғри келади. Криштиану учун бу улкан кўнгилсизлик бўлиши тайин, у ахир кейинги 3 мавсумда фақат финалда ўйнаган ва ғолиб чиққан. «Ювентус»нинг ҳужум чизиғи яхши ҳолатда, аммо «Атлетико»га қарши ўйиндан олдин афсонавий ҳимоя учлиги сафдан чиққан, Барзальи Мадриддаги ўйинда иштирок эта олмаслиги аниқ бўлган, туринликларнинг охирги ўйинларида иштирок эта олмаган Бонуччи ва Кьеллини ҳам биринчи ўйинда бўлиши сўроқ остида.
«Атлетико»да ҳам йўқотишлар бор: Диего Коста ва Стефан Савич жароҳатдан тикланишни давом эттирмоқда. Аммо мадридликларнинг қишки трансферлардаги янги хариди Альваро Мората жамоага мослашиб кетди ва у собиқ клуби «Реал»га қарши майдонга тушиб улгурди. У энди яна бир собиқ клубига қарши ўйнаши керак бўлади, у 4 йил муқаддам «Ювентус» сафида ЕЧЛ финалида ўйнаган ва ҳатто гол ҳам урганди. Лекин ўшанда «Ювентус» «Барселона»га мағлуб бўлганди.
Мората кейинроқ барибирр «Реал» билан ЕЧЛда ғолиб чиқади, Диего Симеоне ва «Атлетико» эса ҳамон бунга эриша олмаган. «Ювентус» устидан ғалаба жамоа учун бу совринга бир қадам ташлаш бўлади.
«Манчестер Юнайтед» – «ПСЖ»
12 февраль. Манчестер. «Олд Траффорд». 23.00 (Тошкент вақти билан соат 01:00).
Йўқотишлар: Валенсия, Дармиан (иккиси ҳам – жароҳатда), Линделёф (сўроқ остида) – Менье, Неймар, Кавани, Рабьо (барчаси – жароҳатда), Диарра (сўроқ остида).
Ҳакам: Орсато (Италия)
«Рома» – «Порту»
12 февраль. Рим. Олимпия стадиони. 23.00 (Тошкент вақти билан соат 01:00).
Йўқотишлар: Жуан Жезус, Ульсен, Перотти, Шик (барчаси – жароҳатда), Денгиз Ундер (сўроқ остида) – Абубакар, Марега (иккиси – жароҳатда), Корона (дисквал.).
Ҳакам: Маккели (Нидерландия).